Америка федерал суди немис автоконцерни тўлайдиган товон пули миқдорини тасдиқлади. Volkswagen 14,7 млрд доллар тўлаш орқали “Дизелгейт” зарарини қоплайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз: “Фолксваген” борт электроникасининг бошқарув блокига ички ёнув двигатели чиқарадиган тутун зарарлилик миқдорини камайтириб кўрсатувчи дастур ўрнатган эди. Оқибатда дизелли автомобиллар АҚШда белгиланган миқдордан 40 марта ортиқ зарарли газ чиқариб ҳавони ифлослантирган.
Reuters агентлиги билдиришига қараганда, Сан-Францискодаги Федерал суд аввал тайёрланган битимни ниҳоят тасдиқлади. Унга кўра америкаликларга сотилган автомобилларни қайтиб олиш ва товон тўлаш (ҳар бирига 5100дан 10000 долларгача) учун 10 млрд доллар талаб этилади. Ундан ташқари турли экологик лойиҳаларга 4,7 млрд доллар ўтказилади.
Немис концерни ноябрдан дастлабки тўловни бошлайди. Судья товон пули миқдорини “муносиб ва адолатли” деб таърифлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди