Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Жумладан, у "СариАркаАвтопром" корхонасида ҳам бўлди.
Маминга Ravon русумидаги янги "Нексия" автомобили намойиш қилинди. Бу машина Қўстанайда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда йиғилмоқчи.
"Бу машина Қозоғистондаги энг арзон машина бўлади. Унинг нархи 2,6 млн тангани ташкил қилади, ундан арзонроғи шунчаки йўқ", деб айтган "Allur Auto" компанияси директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев.
Лаврентьевнинг айтишича, машина йирик узелли усулда йиғилади: машина комплектлари Ўзбекистондан келтирилади, маҳаллийлаштириш 30 фоизгачани ташкил қилади. Келажакда машина кичик узелли методда йиғилиши бошланади ҳамда маҳаллийлаштириш 50 фоизга ва ундан кўпроққача етказилади.
"Бу автомобиль синовлардан ўтган ва Евро-6 стандартларига жавоб берувчи сертификат олади", деб маълум қилди Лаврентьев.
Мамин Ravon автомобили рулида ўтириб кўрди. Биринчи автомобиль ишлаб чиқарилишининг санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ заводда таъкидланишича, ўзаро ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир неча ҳужжатларни имзолашгина қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди