Номи улуғ Rolls-Royce Apparition автомобилининг ҳайдовчиси ёмғиру шамолга қарамасдан ташқарида, йўловчилар эса ичкарида қамалиб ўтиради. Қамалиб, дея бежизга таъкидламадик, чунки улар торгина ён ойна орқали ташқарини кўра олади холос.
Албатта, бу “Роллс-Ройс”нинг расмий концепти эмас. Бу нишона нусхани 2005 йилда Лос-Анжелесдаги санъат коллежи талабаси лойиҳалаштирган.
Натижада, кўркам ва ўзига хос, аммо тамоман беҳуда машина вужудга келди. Барча концептларнинг тузилишида бирор-бир мантиқий асос бор. Бу машинанинг ғалати қиёфаси эса ақлга сиғмайди. Бошдан-оёқ ноқулайликдан иборат. Ҳайдовчи шамол ва совуқдан ҳимояланмаган, йўловчи ҳеч нарсани кўролмайди. Камига у 7 метрдан ҳам узунроқ. Йўловчи ва ҳайдовчини боғловчи алоқа канали ёки дарча йўқ. Бордию, ҳаракатланиш вақтида йўловчи ҳайдовчига нимадир демоқчи бўлса, деворни тақиллатади :) Йўловчилар машина ичида юзма-юз ҳолатда, худди музокара столида ўтиргандек жойлашади.
Талабанинг концептига кўплаб автомобиль нашрлари эътибор қаратган, аммо ҳеч бири маъқулламаган. Биз ҳам эътибор қаратдик холос. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади