Германиядаги Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси ва унинг бренди Audi компанияси тасдиқладики, Европа ва АҚШдаги регуляторлар (машиналар юришини ёки ишлашини тартибга солиб турувчи) Audi автомобилларидаги автомат узатув қутисининг дастурий таъминоти бўйича текширув бошлади. Kun.uz хабарига кўра, синов вақтида машинанинг ташқи муҳитга чиқарадиган зарарли моддалари ҳажми пасайтириб кўрсатилган.
Нашрнинг қайд этишича, Volkswagen регуляторлар билан бу масалада муҳокама ўтказган. Бу «дизельгейт» можаросидаги навбатдаги иш сифатида қаралмоқда. Гап бензинда юрувчи ва дизель двигателларга эга автомобиллар ҳақида кетмоқда.
Текширувчилар автоматик узатув қутисидаги дастурий таъминотдан лаборатория синовлари вақтида чиқарилган карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришда фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини ўрганишади.
Сентябрь ойида Volkswagen компанияси ходими Жеймс Роберт Лиэнг Детройтдаги суд мажлисида «дизельгейт» доирасида фирибгарликни ташкил этиш мақсадида тил бириктирганлигини тан олгани хабар қилинганди. У ишланган газларда зарарли моддалар мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни яшириш имконини берувчи дастурни ишлаб чиққанлардан бири бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди