YouTube видеопорталида “Формула-1” синфидаги автопойгалар жаҳон чемпионатининг расмий канали ишга тушди. Бу каналнинг ишга туширилиши ҳақида пойгаларни ташкил этувчи ташкилот – FOM (Formula One Management) бу ҳафтада бошланган автопойганинг 65-юбилей мавсуми олдидан маълум қилди. Айни пайтда автопойгага тегишли саҳифада ўтган йилги пойгалар лавҳалари, қишки синовларда тасвирга олинган видеоёзувлар ва бошқа қизиқарли роликлар жойлаштирилган.
Бироқ YouTube да жорий мавсумдаги “қироллик пойгалари”нинг квалификацион сессиялари ва гран-прилари намойиш қилинмайди. Бу ҳақда ўтган мавсум охирида “Формула-1” бош промоутери Берни Экклстоун огоҳлантириб ўтган эди. Чунки бу пойгаларни намойиш қилиш ҳуқуқи учун катта ҳақ тўлайдиган телеканаллар билан битимлар мавжудлиги сабабли YouTube да пойгалардан трансляцияларни амалга оширишнинг иложи йўқ.
Экклстоуннинг фикрича, YouTube да, биринчи навбатда, телевидениеда кўрсатилмайдиган, “саҳна ортида” нималар содир бўлиши ҳақидаги видеолавҳалар жойлаштирилиши керак. Экклстоун пойгачилар ва жамоалар вакиллари билан интервьюлар тасвирланган видеоларни бундай видеоёзувларга мисол сифатида келтириб ўтди.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди