Киотода жойлашган Green Lord Motors (GLM) кичик япон фирмаси автомобиль электроникаси, электромотор, аккумулятор ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. GLM мустақил тарзда электромобиль ишлаб чиқаришга қурби етмайди. Шу боис голландларнинг Savage Rivale фирмаси билан ҳамкорликда GLM-G4 суперкарини тайёрлашни мақсад қилди. Голланд фирмаси бир неча йил муқаддам тўрт эшикли Savage Rivale Roadyacht GTS спорткарини ишлаб чиқаришга уринган эди.
Дастлаб, автомобилга Chevrolet Corvetteнинг бензинли моторини қўйиш режалаштирилди, аммо япон ҳамкорлар уни электромобилга айлантириш таклифини берди. Шундай қилиб, голландлар машина шассиси, кузови ва салонини, японлар эса электрлаштириш ва сотишни ўз зиммасига олди. Суперкар келаси йилдан серияли ишлаб чиқарилади.
GLM-G4 ноодатий композит кузовли бўлиб, эшиклари тепага очилади. Электромоторларининг жами қуввати 574 от кучига тенг. Соатига юз км тезликка эришиши учун 3,7 сония етарли. Максимал тезлиги 250 км/соат. Тўла заряди 400 км йўл босиш имконини беради.
Япон-голланд ҳамкорлиги меваси кунчиқар юртда, шунингдек, Сингапур ва Гонгконгда сотилади. Сўнг АҚШ ва Хитой бозорига кириб боради. Нархи 225 минг доллардан бошланиши кутиляпти.
Green Lord Motors фирмаси автомобилдан ташқари ўз маҳсулотининг лицензиясини ҳам сотмоқчи. Бу, ҳақиқатан, қизиқ режа. Суперкарни ишлаб чиқаришга хитойлик ишбилармонлар майл билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди