Россия автомобиль саноатидаги янги Lada Vesta ва Lada Xray моделлари Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин. Машиналар Ўзбекистон, Тожикистон ва минтақанинг бир қатор бошқа давлатларига Қозоғистондаги «Азия-Авто» корхонаси орқали етказиб берилиши кўзда тутилган, дейилади Kun.uz сайти хабарида.
«Колеса.ру» порталининг хабар беришича, автомобиллар Уст-Каменогорскда жойлашган «Азия-Авто» заводида йиғилмоқда.
Қозоғистон корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, Lada автомобилларини 2017 йилда 10 минг нусхада чиқариш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, Тожикистонга «АвтоВАЗ»дан ташқари Ravon бренди ҳам етказиб берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига 26 декабрь куни ташриф буюради. Ушбу ташриф чоғида бу масала юзасидан ҳам аниқлик киритилиши эҳтимолга яқин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади