19:31 / 21.04.2015
20 529

Тошкент аэропортида автобус самолёт билан тўқнашиб кетди

Тошкент аэропортида автобус самолёт билан тўқнашиб кетди

Тошкент аэропортида самолёт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Гуруҳдаги хабарларга илова қилинган фотосуратларда CIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус, фойдаланувчилар тахминига кўра, Boeing деб тахмин қилинган самолёт моторига бориб урилган.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, катта эҳтимол билан, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган, автобус эса ўзи ҳаракатланиб кетиб, самолётга бориб урилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент халқаро аэропорти ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳеч қандай баёнот ёки изоҳ берганича йўқ. Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент аэропортида автобус самолёт билан тўқнашиб кетди