Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкентда ўзи ўтирган машина ҳайдовчисининг оёқлари йўқлигидан ҳайратланганини маълум қилди ва тегишли фотосуратни тақдим этди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.
Унинг сўзларига кўра, Matiz автомобилида ҳаракатланувчи бу инсон киракашлик билан шуғулланади. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам унинг хизматларидан фойдаланганини айтиб, у автомобилни анча хавфсиз бошқариши, бу ишни кўпчилик оддий ҳайдовчилардан яхши уддалашини эътироф этган. Қайд этилишича, у оёқ билан бажариладиган амалларни қилиш учун махсус мосламадан фойдаланади.
Гуруҳ фойдаланувчилари ногирон бўлишига қарамай меҳнат қилаётгани айтилган бу инсоннинг ҳаракатларини мақтовларга кўмиб ташлаган. Шунингдек, фойдаланувчилар шунга ўхшаш бошқа ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлганини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади