GM Uzbekistan компанияси ходимлари Ўзбекистон шаҳарлари бўйича бир ҳафта давом этадиган Rally Muynak автопойгаси давомида Chevrolet Orlando ва янги модель – Chevrolet Tracker’ни синовдан ўтказади, деб хабар бермоқда Kun.uz. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилмоқда. Бу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон бўйлаб автомобилларда саёҳатларни оммалаштиришдан иборат.
Автопойга иштирокчилари бир ҳафта давомида Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, Чашма мажмуаси ва Нуротадаги Александр Македонскийнинг “Нур” қалъаси харобалари, Қизилқум чўли, Айдаркўл қўли ва юртимизнинг бошқа кўплаб қизиқарли жойларига ташриф буюради. Автосаёҳатчиларни йўлда Аёз-Қалъа қўрғони, Амударёдан кечув ҳамда кўпчилик сайёҳларнинг орзуси бўлган экзотик шаҳар Мўйноқ кутмоқда.
Ушбу лойиҳада 4 автомобилда 9 киши иштирок этади. Автопойгада юртимиз автосаноати вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар. “GM Uzbekistan” ходимлари қолган иштирокчилар баробарида автпойгада иштирок этишлари билан бирга Chevrolet Orlando ва компаниянинг янги модели – Chevrolet Tracker ни синовдан ўтказади.
“Яқинда бизнинг заводимиз Chevrolet Tracker моделини олди ва автопойгада биз бу моделни синовдан ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз янги Chevrolet Tracker ва Chevrolet Orlando моделларининг мураккаб шароитларда ўзларини қандай тутишини аниқлашдан иборат. Биз автомобилларни чанг, қум шароитида ҳамда юқори ҳароратда узоқ масофага юришда синовдан ўтказамиз, бензин адаптациясига эътиборни қаратамиз, сафар якунидан кейин ҳисобот тайёрлаймиз. Шу тариқа, бу машинани чиқаришдан аввал уни бизнинг бозорга мослаштира оламиз”, деб айтмоқда “GM Uzbekistan” компаниясининг спорт бўлинмаси раҳбари Шерзод Жумаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?