18:21 / 19.06.2015
7 740

«GM Uzbekistan» дилерларига сотув пайтида қўшимча товарларни мажбурлаб сотиш тақиқланди

«GM Uzbekistan» дилерларига сотув пайтида қўшимча товарларни мажбурлаб сотиш тақиқланди

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси автомобил сотувчи дилерлар учун машина сотиш давомида қўшимча товарларни мажбурлаб сотишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Uz24»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Қўмита берган маълумотга кўра, машина сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчи бунинг учун, ёнғинни ўчирувчи мослама, дори солинадиган қутича, «АвтоОлам» журнали ва шу каби бошқа турдаги қўшимча товарларни олиш керак бўлган. Агар истеъмолчи уларни олишдан бош тортадиган бўлса, дилерлар машинани сотиб олиш бўйича мижозларга рад жавобини беришган.

Ташкилотнинг аниқлик киритилишича, ушбу масала юзасидан эътирозлар «GM Uzbekistan»нинг қонуний дилерлик вакиллари устидан келиб тушган. Шикоят хатида мазкур масала юзасидан чоралар кўрилиши сўраб мурожаат қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «GM Uzbekistan» дилерларига сотув пайтида қўшимча товарларни мажбурлаб сотиш тақиқланди