13:16 / 29.09.2016
48 019

Муқаддас Саъдуллаева яна бир бор келинлик либосини кийди

Муқаддас Саъдуллаева яна бир бор келинлик либосини кийди

Актриса Муқаддас Саъдуллаевнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган навбатдаги суратлари кўплаб мухлисларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти. Мазкур суратда актриса келин либосида гавланади. Кейинги суратда эса Муқаддаснинг ёнида онаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеванинг тургани тасвирланган. Ушбу суратлар айни дамда қатор шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Аниқланишича, суратлар Муқаддас Саъдуллаеванинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқалган. У бу суратларга изоҳ берар экан, “Бебаҳогинам” фильмининг суратга олиш жараёнларида келин либосида иштирок этаётганини, фильмда онаси Гулчеҳра Саъдуллаева ҳам роль ижро этаётганини маълум қилган.

Маълумот учун, актриса 2014 йилда турмушга чиққан. Унинг Саъдия исмли қизи бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Саъдуллаева яна бир бор келинлик либосини кийди