21:54 / 11.03.2015
8 827

74 ёшли Аль Пачино биринчи маротаба уйланишга қарор қилди

74 ёшли Аль Пачино биринчи маротаба уйланишга қарор қилди

Голливуд актёри Аль Пачино ўзининг 74 ёшида ҳаётида биринчи маротаба уйланиши мумкин. Актёр АҚШда чоп этиладиган Total Film magazine журналига берган интервьюсида яқин орада бунинг амалга ошиши эҳтимоли йўқ эмаслигини тан олди.

Аль Пачино “уйланиш ниятида эканлиги”ни тасодифан гапириб қўйди. У “Мен ҳеч қачон “ҳеч қачон” демаганман” дея шаъма билан гапирган.

Хорижий ОАВларда унинг севгилиси сифатида аргентиналик 35 ёшли актриса Люсила Солани айтилмоқда. Уларнинг муносабатлари беш йилдан бери давом этиб келяпти. Бу жуфтлик омма олдида бирга кўринишдан тортинмайди ва турмуш қуриш борасидаги ниятлари жиддийлиги ҳақида бир неча бор айтиб ўтишган.

Маълумот учун, Аль Пачино умрида ҳеч қачон уйланмаганига қарамасдан, унинг учта фарзанди бор. Катта қизи унинг ҳозирги севгилисидан 10 ёш кичик, ўғил ва қиз эгизак фарзандлари эса 14 ёшда.

Аль Пачино бу гал ўз мухлисларига тўй маросимидан фотосуратлар бўлишига ваъда берди. Бироқ никоҳ маросимининг қаерда ва қачон ўтказилиши ҳақида ҳеч нарса демаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 74 ёшли Аль Пачино биринчи маротаба уйланишга қарор қилди