12:52 / 12.11.2016
8 231

Жеки Чан фахрий "Оскар" билан тақдирланади

Жеки Чан фахрий "Оскар" билан тақдирланади

Хитойлик машҳур актёр Жеки Чан 12 ноябрда Лос-Анжелесдаги тантанали маросимда фахрий "Оскар" билан тақдирланади. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда. Таъкидланишича, "Оскар" мукофоти комиссияси актёрни кинематограф ривожланишига қўшган улкан хизматлари учун тақдирлашга қарор қилди.

Актёр 100 дан кўпроқ фильмларда суратга тушган, улардан кўпида ҳам режиссёр, ҳам продюсер, ҳам сценарийнавис ва қўшиқчи сифатида иштирок этган.

Кинематографдаги улкан хизматлари учун "Оскар" мукофоти 1948 йилда жорий қилинган.

Аввалроқ Чан Москвага ташриф буюриб, Хитой киноси фестивали очилиш маросимида иштирок этди. Бу фестивалда бошқа фильмлар қаторида Чан бош роль ижро этган ва режиссёрлик қилган "Из ортидан" фильми тақдим қилинган. Россия телеканалларидан бири ташриф чоғида Чанга бир қути музқаймоқ совға қилган. Чан бунга жавобан ҳеч қандай парҳезларга амал қилмаслигини ва ўзини бу ширинлик билан тез-тез хурсанд қилиб туришини тан олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жеки Чан фахрий "Оскар" билан тақдирланади