Хонанда Лола «Билмайсан» деб ном олган таронаси кимга аталгани ҳақида сўзлаб берди. «Дарё» нашрининг ёзишича, қўшиқ Лоланинг турмуш ўртоғига аталмаган.
«"Билмайсан" кимга аталгани кўпчиликни қизиқтиради. Улар қўшиқ собиқ турмуш ўртоғим учун куйланганини ҳам тахмин қилди», — дейди Лола.
«Аммо бундай эмас. Мен унга атаб қўшиқ куйламайман, у узоқ ўтмишда қолган. Ҳозир эса ўз йўлим ва ўз ҳаётим бор. Мен бахтлиман! Бу қўшиқни ташлаб кетилиб, хиёнатга дучор бўлса-да, ҳали-ҳамон ўша инсонини севишда давом этаётган аёлларнинг қалб изтиробини ҳис этган ҳолда куйладим», — деб жавоб берган Лола.
«Билмайсан» қўшиғининг премьераси 7 ноябрь куни бўлиб ўтганди. Олдинда Лолани «Истиқлол» санъат саройида 3 кунлик концерт дастури кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади