21:46 / 26.11.2016
18 439

Дилноза Кубаева яқин дугонаси йўқлиги, янги ҳаёт масаласи ва ўғлининг отаси ҳақидаги саволлари борасида тўхталди

Дилноза Кубаева яқин дугонаси йўқлиги, янги ҳаёт масаласи ва ўғлининг отаси ҳақидаги саволлари борасида тўхталди

Актриса Дилноза Кубаева болалиги, оиласидаги аҳвол ҳақида ҳикоя қилди дейилади "Дарё" нашрида. Журналистнинг кинодаги қаҳрамонлар актёрларни тарбиялайди, сизга ҳам таъсир ўтказа олган роллар бўлганми қабилидаги саволига Кубаева шундай жавоб берди:

«Ролларимнинг барини ўзимдан оламан. Болалигим оддий ўтмаган. Анча-мунча кинога татийдиган лаҳзалар бор унда. ‘Келгинди келин’ эсланг, ‘Алло, дадажон…’ деб бошланувчи лавҳа бор-ку, ана шу ўзимники. Тарбиялаган ролларим эса асосан театрда. ‘Андишали келинчак’даги Олмахон мисол учун, ҳамиша қўли кўксида, кулиб туради, ‘Хўп бўлади’, дейди доим. Эгилганингиз сари юзага чиқасиз, Олмахондан шуларни ўрганаман. ‘Қуёшни сен уйғотасан’, ‘Огоҳ бўлинг, одамлар’даги ролларим эса шукр қилишга ундайди».

-Дилноза Кубаева «Эр бермоқ — жон бермоқ 2»да нега Улуғбек Қодиров ўйнамаяпти, деб Рустам Саъдиев билан тортишганини айтди

«Ҳар бир оиланинг ўзига яраша паст-баландликлари, яхши-ёмон кунлари бўлади. Бу ҳақда гапиришни хоҳламасдим… Кичиклигимдан бошқаларга қўшилолмасдим, бир чеккада қимтинибгина турадиган қизалоқ бўлганман. Мактабга ҳам боришни истамасдим. Ҳар бир воқеа-ҳодисани ўйлайверардим, ‘Нега бу шундай?’ деб. Тан оламан, қийинчиликда ўсганмиз. Лекин ҳаммаси учун шукр қиламан. Чунки мана шуларнинг барчаси бугун ролларимда ифодасини топаяпти. Агар қийинчилик кўрмай улғайганимда балким бугунги даражага эриша олмаган бўлармидим…», — деб ҳикоя қилди актриса.

Суҳбат давомида Дилноза Кубаева яқин дугоналари, ҳамкасблари йўқлигини тан олди.

«Ишонч билдиравериб, панд еявериб, ўзимни салгина орқага торта бошладим. Жуда ишонувчан эдим. Кимгадир яхшилик қилсам, эртага ўзимга қайтади дердим-да. Ҳозир бўлса эҳтиёткорман. Оилада бир қизман, уч укам — қалқоним. Кези келганида онамга ҳам айтолмаганларимни қанийди синглим ё опамдек инсон бўлса-ю у билан дардлашсам, дердим. Аммо учрата олмадим шундайини. Охири онажоним, ўғил бола бўлса ҳам, жигарларимдан қўймасин, дейдиган бўлдим. Укаларим ҳар қанча сингилдан ҳам аъло. ‘Опажон, нима истаяпсиз, қанақасиз?’ деб кўнглимга қарашади. Шукр, бугун ўғлим тоғалари сафига қўшилиб, ҳимоячиларим тўртта бўлишди».

-Дилноза Кубаева: Нега фақат бизни сиқувга олаверишади?

Кейинроқ журналист Дилдора Юсуфбекова актрисага шундай савол билан мурожаат қилди: шахсий ҳаётга жиддийроқ эътибор бериш вақти келмадимикин?

«Ният қилганимдек инсонни ҳали учратганимча йўқ. Мен ўзидан кечиб севадиган инсонман. Кимгадир кўнгил берсам, ундан ҳам шуни истайман. Вақт-соати билан бўлади. Орзуларим кўп», — деб айтиб ўтган Кубаева ўғлининг отаси ҳақидаги саволлари борасида ҳам тўхталди.

«Иккимиз отаси ҳақида кўп суҳбатлашамиз. Ишонасизми, ҳар сафар ‘Даданг бундай дерди, мана бу ишни яхши кўрарди’ десам, гўё ўғлимнинг қанотлари ёзилиб, учишга шайланаётгандек туюлади менга. Кўзгу олдида узоқ қолиб кетадиган одати пайдо бўлганди, ‘Отанг, эркак киши ўзига кўп оро бериши керак эмас, дерди’, деганимдан сўнг ўзгарди».

-«Кечиккан ҳаёт»даги образидан қониқмаган Дилноза Кубаева «Барон»даги ролидан хавфсираганини қайд этди

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилноза Кубаева яқин дугонаси йўқлиги, янги ҳаёт масаласи ва ўғлининг отаси ҳақидаги саволлари борасида тўхталди