Telegram мессенжерида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рихсиев автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Тарқатилган хабарларда Зоҳид Рихсиев 30 ноябрь куни соат 11:30 да автоҳалокатга учрагани ва вафот этгани ёзилган.
Telegram’да тарқатилган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида, журналист Феруз Муҳаммад «Уммон» гуруҳининг маъмури Дониёр Алимуҳамедовга мурожаат қилди.
Эътиборли томони, Telegram’даги хабарларга илова қилинган суратларда бошқа бир хонанда — Алижон Исоқовнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинаси акс этган (бу ЙТҲ ҳақида аввалроқ хабар берилган эди).
«Бу миш-миш бир неча кундан бери Telegram’даги гуруҳларда айланиб юрганидан хабаримиз бор. Худога шукр, ‘Уммон’ гуруҳидаги барча йигитлар соғ-саломат. Telegram’да тарқатилган хабарлар уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас», — деди «Уммон» гуруҳи маъмури. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди