Франциялик афсонавий актриса Мишель Морган 96 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz сайти.
Актрисага жаҳоншумул шуҳратни "Туманлар соҳилбўйи" (1938) фильмидаги Нелли роли келтирган, у бу фильмда Жан Габен билан бирга суратга тушган. Мутахассислар Морганни кинематограф тарихидаги "энг чиройли кўзлар" соҳибаси деб аташган.
"Кинематографнинг энг чиройли кўзлари сешанба куни, 20 декабрда, ҳаётининг 97-йилида абадий юмилди", дейилди хабарда.
Актриса Канн кинофестивалининг энг яхши аёл роль учун мукофоти (1946), кинематографдаги буюк хизматлари учун "Сезар" (1992) ва "Олтин шер" (1996) мукофотларини олган. 1960 йилда Морган Голливуддаги "Шон-шуҳрат хиёбони"да ўзи шарафига юлдуз билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди