16 283
Саиф Али Хон ва Карина Капур янги туғилган фарзандига Амир Темур шарафига Таимур деб исм қўйгани тахмин қилинди (фото)
Болливуд актёри Саиф Али Хон ва актриса Карина Капур 20 декабрь, сешанба куни ўғил фарзандли бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Она ва боланинг аҳволи яхши экани, дунёга келган янги чақалоққа Таимур Али Хон Патауди деб исм берилгани таъкидланмоқда.
«Барчангиз билан ажойиб янгилик борасида баҳам кўрмоқчимиз: ўғлимиз Таимур Али Хон Патауди 2016 йил 20 декабрь куни дунёга келди. Сўнгги 9 ой давомида бизни тушунган ва қўллаб-қувватлаган ОАВга, айниқса, мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Рождество ва Янги йил муборак бўлсин. Муҳаббат ила Саиф ва Карина», – дейилади актёр ва актрисанинг баёнотида.
Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’даги The Mughal Empire of Hindustan саҳифасида Саиф Али Хон ва Карина Капур ўз ўғлини Амир Темур шарафига Таимур деб номлагани айтилмоқда.
Мазкур пост остида баъзи фойдаланувчилар бу сафсата эканини, бошқалари исм танлаш ота-онанинг қарори эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, 46 ёшли Саиф Али Хон ва 36 ёшли Карина Капур 2012 йили турмуш қурган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?