Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабр куни миллий телерадиокомпания сухандони Галина Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сухандон шу куни 80 ёшни қарши олди.
"Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилсин", дейилади ҳужжатда.
Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У кўп йиллар давомида "Ахборот" информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади