15:25 / 25.12.2016
30 001

Райҳон Ғаниева яна келинлик либосини кийди

Райҳон Ғаниева яна келинлик либосини кийди

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўтган ой бошловчи Фарҳод Алимов билан никоҳдан ўтди. Тўйни катта тантана сифатида нишонлашни истамаган Райҳон ва Фарҳод кўп ўтмай Дубайга жўнаб кетишди. Сўнг саёҳат Ҳиндистонда давом этди.

Айни дамда интернетда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг келинлик либосида тушган суратлари тарқалмоқда. Бу орада эса Фарҳод ва Райҳоннинг нишонланмаган тўйлари энди ўтказилиши билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди.

Келинлик либосидаги бир неча суратларни Райҳонннг ўзи ҳам ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди ва бу тўй либослари салони учун тушилган сурат эканини маълум қилди.

Айни дамда Райҳон Ғаниева 2017 йилнинг февраль ойида “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган янги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон Ғаниева яна келинлик либосини кийди