16 226
Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»
Таниқли хонанда Севара Назархон 23 декабрь куни 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан, кўплаб санъаткорлар қатори, машҳур сўз устаси Обид Асомов ҳам хонандага Instagram орқали табрик йўллади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
«Севара, синглим, роса совуқ кунда туғилган экансан, лекин, қизиғи, жуда қайноқ қалбли инсонсан. Ҳар бир айтган қўшиғинг юрагимизнинг энг чуқур жойигача етиб боради», — деб ёзди Обид Асомов ўз табригида.
«Ер юзи бўйича мухлисларинг бор, мен ҳам шулар қаторида. Лекин, билиб қўй: мухлисларинг сардори менман!», — дея ҳазил қилди таниқли сўз устаси.
«Оиланг бахтига, фарзандларинг ҳамда биз, мухлисларинг бахтига соғ бўлишга мажбурсан! Туғилган кунинг муборак бўлсин!», — дея қўшимча қилди Обид Асомов ўз табригида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди