Хонанда Нилуфар Усмонова «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида тўртинчи бор операция столига ётиш арафасида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
Хонанда айни дамда фарзанд кутмоқда. Тўртинчи бор оналик бахтига муяссар бўлиш арафасида турган Нилуфар Усмоновага шифокорлар фарзанд кўришни кечиктириши, унинг саломатлиги бунга жавоб бермаслигини айтишган эди. Буйрагидаги муаммоларга қарамай Нилуфар Усмонова фикридан қайтмади. Хонанда бу ҳақда гап очилишини истамаган бўлса-да интервью давомида жавобдан қочгани йўқ.
“Ҳомиладорлик касалли, деб ким айтди? Тўғри, фарзанд дунёга келтириш осон иш эмас, лекин мен шу болаларим учун яшамасам, ким учун яшайман.. Шуларни бағримга босганимда ҳаётнинг бор ғам-ташвиши унут бўлади.
Шифокорлар буйрагим сабаб фарзандли бўлишим хавфли эканини айтишди. Лекин уларнинг ваҳималарига ҳам қулоқ соладиган бўлсак, ҳамма нарса йиғиштириб қўйишимизга тўғри келади. Яратгандан ўзимга ҳам, фарзандимга ҳам умр сўрайман ва ҳозирги ҳолатимдан нолимайман”.
Хонанда фарзандини дунёга келтириш ҳақида гапирар экан, 2015 йилнинг декабрь ойида ҳомиласи нобуд бўлганини ҳам қўшимча қилди. Маълумотларга қараганда, у яқиндагина Истанбулда бўлиб, шифокорлар назоратидан ўтиб келган.
“Истанбулга тез-тез боришимнинг биринчи сабаби ижод бўлса, иккинчиси ҳомиладорлигим. У ерда шифокорларнинг назоратида бўлдим. Боиси тўртинчи бор тиғ тагига кираман. Кесарча кесиш йўли билан фарзанд дунёга келтириш нима эканини аёллар жуда яхши тушунишади”, дейди хонанда.
Нилуфар Усмонова Яратган берган ҳомиласини атайин нобуд қилаётганлар, ўз оёғи билан аборт қилдиришга бораётганларни қароридан қайтариш учун ҳар нарсага тайёр эканини айтаркан, фарзандидан кечаётганлардан нафратланишини ҳам қўшимча қилди:
“Яратган битган тақдирни бандаси ўчиришга ҳақсиз. У фарзанд дунёга келиш учун яратилганми, демак, у туғилиши керак”.
Хонанда Нилуфар Усмонова иштирокидаги “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини яқин соатларда томоша қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди