19:35 / 04.01.2017
8 836

Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Америкалик хонанда Жанет Жексон илк маротаба она бўлди. 50 ёшли хонанда 3 январь, сешанба куни ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи Виссам ал-Мана ўғиллари Исса ал-Мананинг дунёга келишини интизорлик билан кутган эди.

«Айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида», — дейилади хабарда.

Жанет Жексон 2012 йилда қатарлик тадбиркор Виссам ал-Мана билан турмуш қурган эди. Унинг ҳомиладорлиги май ойида маълум бўлган эди.

Жанет Жексон — 2009 йилда вафот этган поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг синглиси.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди