18:24 / 09.01.2017
12 902

“Байрам” гуруҳи созандаларидан бири вафот этди

“Байрам” гуруҳи созандаларидан бири вафот этди

Бугун, 9 январь куни “Байрам” гуруҳи созандаси Равшан Ҳожиакбаров 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қалампир.уз сайти хабар берди.

Хабар қилишларича, Янги йил байрамидан сўнг Равшан Ҳожиакбаровнинг қон босими тушиб кетган. Созанда инсультга чалиниб, Олмалиқдаги шифохонага ётқизилган. Чап оёқ-қўлинини ишлатолмай қолган Ҳожиакбаровнинг кўп ўтмай соғлиғи тиклана бошлаган. Шифокорлар эса келаси ҳафта уни жонлантириш бўлимидан палатага олишларини маълум қилишган. Бироқ бугун беморнинг жони узилган.

Маълумотларга қараганда, айни дамда Равшан Ҳожиакбаровнинг жасади шифохонада. Жаноза эса эртага, 10 январь куни бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Равшан Ҳожиакбаровнинг оила аъзолари яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Байрам” гуруҳи созандаларидан бири вафот этди