16:23 / 22.02.2015
8 181

Озарбайжон пойтахтида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди

Озарбайжон пойтахтида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди

Озарбайжон пойтахти Бокудаги валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.

Шаҳар банкларида валюта олиш учун узун навбатлар юзага келган; валюта сотилишининг тўхтатиб қўйилиши сабаблари юзасидан изоҳ берилмаяпти.

“Бир кечада миллий валюта нархи кескин тушиб кетди ва соат сайин манатнинг нархи тушиб бораверади, деган фикрдамиз. Шунинг учун хорижий валюта сотишни вақтинчалик тўхтатиб қўйдик”, – дейди Бокудаги валюта айирбошлаш шохобчаларидан бирининг вакили.

Аввалроқ, Озарбайжон манати курси долларга нисбатан бир кунда 33,5 фоизга қадрсизлангани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Озарбайжон пойтахтида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди