14:33 / 26.02.2015
7 127

Украинанинг «Нафтогаз» компанияси Хитойдан 3,6 миллиард доллар қарз олади

Украинанинг «Нафтогаз» компанияси Хитойдан 3,6 миллиард доллар қарз олади

Украинанинг «Нафтогаз» компанияси Хитой миллий банкидан 3,6 миллиард доллар миқдорида кредит олади, деб хабар берди ZN.UA портали.

Таъкидланишича, Хитой Миллий банки «Нафтогаз»га ҳукумат кафолатлари остида қарз беришга рози бўлган.

Кредитнинг 60 фоизга яқини Хитойда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун, қолган 40 фоизи эса машинасозлик соҳаси самарадорлигини ошириш учун сарфланади.

Аввалроқ, Россия энергетика вазирлиги «Нафтогаз Украина» компаниясидан Брюссель келишувлари доирасида газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширишини кутаётганлиги хабар берилганди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Украинанинг «Нафтогаз» компанияси Хитойдан 3,6 миллиард доллар қарз олади