14:30 / 28.02.2015
6 655

Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда

Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда

Россиянинг «Вымпелком» компанияси Канаданинг BlackBerry компанияси Россияда ўз бизнесини давом эттирмасликка қарор қилгани сабабли бу компания хизматларига мижозларни улашни тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Вымпелком” матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан биргаликда, “Билайн”нинг BlackBerry хизматларидан фойдаланувчи мижозлари учун бу хизматлар нархи жорий йилнинг 2 мартидан бошлаб икки баробар ошади.

Ўз навбатида, шу муносабат билан МТС компанияси ҳам янги корпоратив мижозларни BlackBerry хизматларига улашни тўхтатиб қўйди. Жисмоний шахсларни BlackBerry хизматларига улаш бўйича эса чекловлар жорий қилинмаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда