Ажария Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси цитрус мевалар экспорти имкониятларини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ажария автоном республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Руслан Коридзе ҳамда вазирликнинг ахборот маслаҳат департаменти бошлиғи Карло Кеклидзе таркибдан ўрин олган Грузия делегацияси цитрус мевалар экспорти имкониятларини намойиш этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Цитрус мевалари ҳар доим Грузия фахри бўлиб келган, деди 28 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Грузия элчиси Константин Жгенти. Сўнгги йилларда ҳосилни йиғиш, уни ташиш ва сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этишга эришилди. Россия ва Украинага цитрус мевалар экспорти йўлга қўйилди, савдо-сотиқ бўйича янги бозор ва ҳамкорларни қидириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.
Руслан Коридзе сўзларига кўра, октябрь ойи сўнгида цитрус меваларни етказиб бериш имкониятлари билан ўз жойида танишиш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари учун Ажарияга бизнес-тур ташкил этиш режалаштирилган.
Манба: "gazeta.uz" «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди