Нью-Йорк фонд биржасида Twitter микроблогларининг сервис акциялари 9 фоизга тушиб, бир акция баҳоси 22,58 долларни ташкил қилди. Бу ҳақида "Газета.ru"га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.
Salesforce, Microsoft ва Verizon компаниялари Twitter харидига қизиқиш билдиришган. Bloomberg'нинг қайд қилишича, ижтимоий тармоқнинг баҳоси 16,7 миллиард долларни ташкил этади.
Бундан аввал Reuters агентлиги Twitter микроблоглари сервиси сотувига доир музокаралар 2016 йилнинг октябрида ниҳоясига етиши ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ўзининг салоҳиятли харидорларига музокараларни 27 октябрга қадар тугаллаши ҳақида маълум қилган. Бу вақтгача компания учинчи чорак учун ҳисоботини чоп этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?