Burger King ресторанлар тармоғи болалар учун мўлжалланган таомномасидан спиртсиз газли ичимликларни олиб ташлади, деб хабар берди “Agence France-Presse” ахборот агентлиги.
«Биз болалар таомномасидан газли ичимликларни олиб ташладик, энди улар бу таомномаларда бошқа пайдо бўлмайди”, даб айтилмоқда компания хабарида.
Эндиликда Burger King’нинг болалар учун мўлжалланган барча таомномаларида олма шарбати, ёғсизлантирилган сут ёки ёғсиз шоколадли сут таклиф этилади.
“Сода ва бошқа ширин таъмли салқинлантирувчи ичимликлар қанд диабети касаллиги, кариес, ортиқча вазн тўплаш ва юрак касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кичкина болаларга мўлжалланган овқатларда уларга ўрин бўлмаслиги керак. Биз Burger King’нинг бундай масъулиятли қарорини маъқуллаймиз ва уларнинг барча шохобчаларини бу қарордан ўрнак олишига чақирамиз”, деб компаниянинг ушбу ташаббусига изоҳ бериб ўтди Жамият манфаатлари йўлидаги фан маркази.
Маълумот учун, Burger King бутун дунё бўйлаб тарқалган 13 мингта ресторани ва савдо нуқталарида кунига 11 млн кишига хизмат кўрсатади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди