Япония ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ва бозор салоҳиятини ўрганади, деб ёзмоқда "gazeta.uz" нашри.
10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Япония Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) томонидан уюштирилаётган ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, истеъмол бозори салоҳиятини ўрганиш ҳамда мамлакат компаниялари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатишдан иборат.
JETROнинг Тошкентдаги ваколатхонаси хабарига кўра, делегация таркибидан қурилиш материаллари, электроника, электр хўжалик техникалари, озиқ-овқат саноати, канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар ҳамда Халқ истеъмоли маҳсулотлари экспорти агентлиги (FMCG) вакиллари ўрин олган.
Ташриф доирасида ўзбек ва япон тадбиркорлари ўртасида кооперацион биржа ўтказиш белгиланган. Худди шундай маросим Тошкентда 2014 йилда ҳам бўлиб ўтган эди.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги қошида ташкил этилган JETRO ҳукумат ташкилотининг ваколатхонаси Марказий Осиёда фақатгина Тошкентда фаолият юритади. Ташкилот 55 мамлакатда 74 та хорижий ваколатхонага эга. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди