01:26 / 30.10.2016
7 744

Турк лираси тарихий минимумгача қадрсизланди

Турк лираси тарихий минимумгача қадрсизланди

Турк лирасининг долларга нисбатан курси 28 октябрдаги савдолар вақтида янги анти-рекорд ўрнатди: долларнинг лирага нисбатан энг катта қиймати 3,1273 лирани ташкил қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Нашрнинг айтишича, доллар курси биринчи марта 3,12 лирадан ошган. Бироқ лиранинг қадрсизланиши июлдагидан камроқдир. Ўшанда Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин доллар курси бир неча кун ичида 7,5 фоизга кўтарилиб кетган ва бир доллар учун 3,0965 лирани ташкил қилган.

Financial Times таҳлилчилари лира курсининг заифлашишини Туркия марказий банки 2016 йилдаги ин¬фля¬ция даражаси прогнозини йиллик 6,5 фоизга оширгани билан боғлашмоқда.

Туркия иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири бўлган сайёҳлик тармоғи ҳам оқсамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Турк лираси тарихий минимумгача қадрсизланди