23:21 / 30.11.2016
7 455

Назарбоев сурати туширилган купюра 1 декабрь куни муомалага чиқарилади

Назарбоев сурати туширилган купюра 1 декабрь куни муомалага чиқарилади

Қозоғистон Республикаси Миллий Банки 2016 йилнинг 1 декабрь куни 10 000 тенгелик юбилей банкнотасини муомалага киритади. Ушбу купюра Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев сурати акс этган. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Қозоғистон мустақиллиги давлат байрами бўлиб, ҳар йили 16 декабрь куни ўтказилади. 1991 йилнинг айнан шу куни Қозоғистон Республикаси ўзининг мустақиллиги тўғрисида қонун қабул қилган эди.

Банкноталар муомаладаги пул белгилари билан безатилади: унинг олд томони вертикал тасвирни ўз ичига олади, кейинги томонида эса горизонтал тасвир мавжуд. Банкнотанинг ҳажми – 149х79 мм.

Банкнотага мовий-кўк ранглар уйғунлигида тус берилган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Назарбоев сурати туширилган купюра 1 декабрь куни муомалага чиқарилади