Олий Мажлик Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давомида дупутатлар иқтисодни эркинлаштирадиган, хусусий мулк ва тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қиладиган бир неча қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди, деб хабар қилмоқда "Дийдоразиз" нашри.
Ўзбекистон президентининг 5 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш мақсадида Олий Мажлик депутатлари янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқдалар. Хусусан, янги қонун лойиҳаси, биринчи бор қонун бузган тадбиркорларни турли жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш, ўз фаолиятини рўйхатдан ўтмаган ҳолда бошлаган тадбиркорларни жавобгарлика тортмаслик, тадбиркорларни лицензиясидан маҳрум қилиш ҳолатларини бекор қилиш каби ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган. Шунингдек, тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Жиноят кодекси, Маъмурий қоидабузарликлар кодекси, Солиқ кодекси ва бошқа бир неча қонунларга ҳам таалуқли ўзгаришлар киритилиши режалаштирилган.
Депутатлар “Нафақа билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги қонун, “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари ва кафолати тўғрисида”ги, “Интеллектуал мулк тўғрисида”ги ва “Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунларга ҳам ўзгаришлар киритишни режалаштирган.
Ушбу ўзгаришлар интеллектуал мулк эгаларини ҳимоя қилиши, ҳалол рақобатни таъминлаши, товар белгиларини рўйхатга олиши каби тадбиркорликнинг муҳим йўналишларини ҳимоя қилишга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда