Uber халқаро такси сервиси 2016 йилнинг учинчи чорагида 800 миллион доллардан ортиқ зарар кўрди. АҚШда Lyft’га қарши олиб борилган нарх уруши ва янги ташаббусларга сарфланган пуллар бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Дарё».
Шу билан бирга, охирги маълумотлар вазият секин-аста ўнгланаётганини кўрсатмоқда, негаки Uber Didi Chuxing’га қарши Хитой бозори учун курашиш қароридан қайтди.
Uber очиқ турдаги ташкилот бўлмагани сабабли молиявий ҳисоботини эълон қилмайди, аммо унинг директори Гаутам Гупта ҳар уч ойда телеконференция ўтказиб, акциядорлар олдида ҳисобот беради.
The Information нашрига кўра, солиқлар, фоизлар, ҳисобдан чиқариш ва амортизация бирга ҳисобланганда Uber’нинг йил охиригача кўрган зарари 2015 йилдагидан 25 фоизга кўпроқ бўлиб, 2,8 миллиард доллардан ошиши мумкин. 2016 йилнинг тўққиз ойи ичида компания 2,2 миллион доллар йўқотди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда