19:40 / 25.12.2016
7 749

АҚШ яна Хитойдан ортда

АҚШ яна Хитойдан ортда

2016 йилнинг 11 ойида бутун дунёда умумий ҳисобда 84,5 млн та автомобиль сотилган, деб хабар бермоқда "Автостат".

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга кўпроқ бўлган. Ноябрда машиналарга талаб 8,7 фоизга ошган.

Ноябрда автомобиллар энг кўп Хитойда сотилган – 2 млн 915 та автомобиль. Бу ўтган йил ноябрдагидан 15,6 фоиз кўпроқни ташкил қилган. 2-ўринни АҚШ эгаллаган (1 млн 377 минг, 4,6 фоиз кўпроқ). Ғарбий Европа бозорида 1 млн 241 минг автомобиль сотилган (5,4 фоиз).

Шунингдек, Японияда 413,4 минг (+7,3 фоиз), Жанубий Америкада 229,6 минг (-3,4 фоиз), Жанубий Кореяда 161,9 минг (-0,4 фоиз) ва Канадада 160,6 минг (+10,4 фоиз) автомобиль сотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ яна Хитойдан ортда