6 595
Роналду Европанинг энг кўп ҳақ тўланадиган юлдузлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
АҚШнинг Forbes журнали Европанинг энг юқори ҳақ тўланувчи юлдузлари рейтингини тузди. Гастроллар ва реклама шартномалари бўйича 110 миллион доллар ишлаб топган One Direction гуруҳи (Британия) рейтинг бошига келди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Иккинчи ўринни Криштиану Роналду эгаллади — «Реал» юлдузининг даромади 88 миллион долларни ташкил қилди. Учликка эса 80,5 миллион доллар кўрсаткич билан хонанда Адель якун ясади.
Кейинги поғоналарни швейцариялик теннисчи Рожер Федерер (68 миллион доллар), Британиянинг The Rolling Stones гуруҳи (66,5 миллион доллар) шотландиялик дижей Келвин Харрис (63 миллион доллар) забт этди.
Бундан ташқари, биринчи ўнликка Британиянинг The Beatles гуруҳи собиқ яккахони Пол Маккартни (56 миллион доллар), сербиялик теннисчи Новак Жокович (56 миллион доллар), Ирландиянинг U2 гуруҳи (55 миллион доллар) ҳамда британиялик ошпаз Гордон Рамзи (54 миллион доллар) кирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди