Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос 2017 йилнинг биринчи ҳафтасида компания акциялари 4 фоизга (795,99 долларгача) қимматлашиши туфайли, ўз бойлигини 3,8 миллиард долларга кўпайтирди, деб ёзади Дарё нашри.
6 январь, жума кунининг ўзидаёқ Amazon’нинг 80 миллионта акциясига эгалик қилувчи Безос 1,3 миллиард доллар орттирди. Унинг давлати 68,7 миллиард долларга етди, натижада у Forbes’нинг реал вақт режимида тузиладиган рейтингида дунёдаги энг бой одамларнинг тўртинчисига айланди. Рўйхатда ундан олдинги поғоналарни америкалик Билл Гейтс ва Уоррен Баффет ҳамда испаниялик Амансио Ортега банд қилиб турибди.
Amazon акциялари нархининг кўтарилиши компаниянинг янги қурилмаси — Echo смартдинамиклари муваффақияти билан боғлиқ. 6 январь куни Лас-Вегасда очилган маиший электроника кўргазмасида янги девайс оммани «забт этгани» айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди