Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 28 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб ёзади Kun.uz.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга қимматлашиб, 2 минг 512 сўм 73 тийинни ташкил этди.
Евро янги ҳафтада қимматлашди. 28 апрелдан бошлаб 1 евро 40 сўм 69 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 710 сўм 18 тийинга тенг бўлиб турибди.
Жорий ҳафта 1 Россия рубли янги курсга кўра, 39 тийинга қимматлашиб, 50 сўм 1 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 49 сўм 62 тийинни ташкил қилаётган эди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди