21:46 / 17.02.2015
12 948

Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди

Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди

Молдова миллий пул бирлиги – лейга нисбатан доллар курси 17 февраль куни бўлиб ўтган биржа савдолари чоғида 17,2 фоизга ўсди.

RBK хабарига кўра, биржада доллар курси 20,47 лейдан 24 лейгача ўсган бўлса, валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар нархи 27 лейга етган.

Таққослаш учун, бутун бир 2014 йил давомида лейнинг расмий курси 19,6 фоизга қадрсизланган эди, 2015 йил бошидан бери эса 25,5 фоизга қадрсизланди.

Қайд этиш жоиз, Молдова миллий банки лей курсини сақлаб қолиш мақсадида январь ойида 6,5 фоиз, февралнинг биринчи ҳафтасида эса 2,7 фоиз олтин-валюта захираларини сотишга мажбур бўлди.

Маълумотларга кўра, ташқаридан кириб келадиган валюта оқими камайиши ва ички бозорда валютага бўлган талабнинг ошгани муносабати билан лей курси қадрсизланмоқда.

Молдова миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2014 йилда Молдова маҳсулотлари экспорти 3,7 фоизга қисқарган, 2014 йил декабрида эса чет элдан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ҳажми ҳам кескин қисқарган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди