Шарф куз-қиш мавсумидаги энг урф бўладиган аксессуарлардан бири ҳисобланади. Уни деярли ҳар бир дизайнернинг тўпламида учратиш мумкин. Ҳақиқатда сифатли шарфни арзонга топиб бўлмайди, шу туфайли, битта, аммо яхши шарф сотиб олган маъқул. Хўш, сизга мукаммал тарзда мос тушувчи шарфни қандай танлаш мумкин?
Биринчи навбатда, шарф юз рангига мос бўлиши керак: рангпар қизларга оқиш-кўк рангли шарфлар мос келмайди. Аксинча, қорачадан келган бўлсангиз, ёрқин ва оппоқ рангларга эътибор қаратинг.
Шарф, шунингдек, бош кийим билан ҳам уйғунлашган бўлиши керак. Аслида шарф ва шапка бир хил жун матодан тайёрланган бўлиши керак. Аммо, агар шапка устки кийимга мос тарзда твид матодан қилинган бўлса, у ҳолда, шарф контраст рангда бўлиши керак. Агар бош кийим бўлмаса, шарфни қўлқопга мослаш лозим.
Шарф ола-була бўлса, ундаги бирорта ранг асосий кийим ранги билан бир хил бўлиши керак. Бундай шарфларни ранг-баранг кийимлар билан тақмаган маъқул.
Матога келсак, кашмири, твид ёки пахта толаси қўшилган жун матони танлаган яхши. Асосийси, синтетикадан узоқ юринг, чунки у ортиқча терлаб кетишга ва оқибатда тери зарарланишига олиб келади.
Манба: "daryo.uz" «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?