15:28 / 17.10.2016
12 758

Аччиқ қалампир саратонга қарши кучли восита деб топилди

Аччиқ қалампир саратонга қарши кучли восита деб топилди

Америкалик олимлар саратон билан курашишда ёрдам берувчи воситани аниқлашди. Бу - аччиқ қалампир. The Telegraph шу ҳақда маълум қилди.

Кўплаб зираворлар, айниқса аччиқ зираворларининг зарар эканлиги ҳақидаги маълумотларга қарамай, Ҳарвард олимлари ярим миллион хитойликни узоқ муддат кузатиб, уларнинг таомномасига эътибор бериб, овқатга аччиқ зираворлар қўшиб истеъмол қилган кишиларда бошқаларга нисбатан эрта ўлим ҳолатлари хавфи уч баробар кам эканлигини аниқлашди.

Бу аччиқ зираворлар организмни тўлиқ ҳимоя қилади, дегани эмас, албатта. Бироқ қандли диабет ва юрак касалликлари каби ўлим билан тугайдиган хасталиклар хавфини камайтириш учун таомга карри қўшиш мақсадга мувофиқлиги аниқ.

Тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, саратон касаллигининг ривожланишига таъсир кўрсатиш учун янги қалампир истеъмол қилиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аччиқ қалампир саратонга қарши кучли восита деб топилди