12:01 / 25.10.2016
10 730

Эркаклар ҳақида 4 хил тасаввур. Қай бири тўғри?

Эркаклар ҳақида 4 хил тасаввур. Қай бири тўғри?

“Доим кулиб турсам унга ёқаман”
Тўғри баъзи холларда бу усул иш беради. Бироқ айрим эркаклар аёлнинг хушчақчақлигини ортиқча бачканаликка йўйишади. Ёки мендан бирор нима ундирмоқчи деган хулосага келишлари мумкин. Шу боис табассум ҳам меъёрида бўлсин.

“Ақлли фикрларни айтсам, парво қилмайди”
Балли, эркакни камситишнинг энг зўр йўлини топибсиз. Гарчи айтаётган сўзларингиз орасида ўзига тааллуқли томонини аллақачон тушунган бўлса-да, бу унинг учун “Сен шулардек бўла оласанми?” деганини билдиради. Яхшиси уни бошқаларга таққосламай мақтаб туринг.

“Менга эътиборсиз, бир рашк қилдирай”
Ба`зи эркаклар табиатан эътибор кўрсатишни ҳар кунги муомала билан изохлашади. Агар уни рашк қилдираман десангиз ёки умуман сиздан совиб кетади ё ўртага ишончсизлик рахна солади. Шу боис уни борича қабул қилинг.

“Баъзида актрисалик зарар қилмайди”
Эркаклар ақлли аёлларни унчалик хушламайди. Шу боис вақти-вақти билан ўзингизни уқувсиз аёлдек тутиб, унинг зеҳнига тасанно айтинг. Бундан эркаклар яна ҳам руҳланади.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркаклар ҳақида 4 хил тасаввур. Қай бири тўғри?