ПИСТА ЧАҚАСИЗМИ?
Сизга «пашшадан фил ясаш» ибораси тўғри келади. Чунки кичик муаммоларни ҳам катталаштириб юборадиган одатингиз бор. Устига-устак ваҳимачисиз. Жаҳлингизни жиловлашни ўргансангиз, асабингиз ҳам таранглашмайди.
ЁНҒОҚЛАРНИ ЁҚТИРАСИЗМИ?
Кўзлаган мақсадингиз йўлида ҳар қандай тўсиқни енгиб ўта оласиз. Аммо баъзи пайтлари қатъиятсизлик кайфияти юзага келади. Режаларингизни аниқлаштириб, сўнг амалга оширишга киришсангиз, марра сизники!
ЧИПС, ТУЗЛИ ПЕЧЕНЬЕЛАР
Жуда ғайратлисиз. Бир суткалик уйқунгиздан воз кечасиз-у, аммо зиммангизга юклатилган вазифани айтилган муддатда бажарасиз. Шунинг учун ҳам атрофингиздагиларнинг ишончини қозонгансиз. Ҳаммаси яхшику-я, бироқ соғлигингизни ҳам унутиб қўйманг-да.
ШИРИНЛИКЛАРГА НИМА ДЕЙСИЗ?
Киришимли инсонсиз. Нотаниш давраларда ҳам ўзингиз учун суҳбатдош топа оласиз. Ташқи тарафлама мулойим кўринганингиз билан аслингизни билиб бўлмайди. Шу боис ҳам гоҳо атрофингиздагиларни эсанкиратиб қўясиз.
ЙОГУРТЛАР ДЕНГ....
Ўз нуқтаи назаридан бошқаси билан ҳисоблашмайдиганлар тоифасидансиз. Феълингиздаги ўжарлик ўзингизга ҳам панд беради. Аммо уни тан олишни истамайсиз. «Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди» қабилида иш тутманг-да, ўз устингизда изланинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади