15:07 / 04.12.2016
17 618

Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичиш учун 7 та сабаб

Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичиш учун 7 та сабаб

Қатиқ – ичимликлар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. У организмга ижобий таъсир қилиш билан биргаликда, турли хил касалликларни енгишга ҳам ёрдам беради. Қатиқнинг қандай фойдали хусусиятлари ва хоссалари бор?

1. Организмни озуқа моддалари билан таъминлайди

Қатиқда кўп миқдорда А, C, D, B витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва кўп органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар мавжуд.

2. Иммун тизимини мустаҳкамлайди

Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли, организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи иммун ҳужайраларини ишлаб чиқаради.

3. Осон ҳазм бўлади

Таркибидаги сут кислотаси оқсилнинг парчаланишига ёрдам беради, шунинг учун енгил ҳазм бўлади.

4. Аллергия чақирмайди

Сут таркибида кўплаб аллергия қўзғатувчилар бўлиб, улар ачитиш жараёнида йўқолади. Шу сабабли, қатиқ – ёш болалар учун ҳам асосий озуқа ҳисобланади.

5. Суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлайди

Қатиқ таркибида кальций моддаси кўп бўлгани учун суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кўпроқ, эмизувчи оналарда кальций моддаси етишмаслиги сабабли, уларга ҳам қатиқ ичиш тавсия қилинади. Кексалар учун эса, остеопороз касаллигининг олдини олиш учун энг яхши восита ҳисобланади.

6. Вазнни камайтиради

Бу борада кўпчилик, қатиқ ёрдамида яхши натижаларга эришган. Бундай парҳез қондаги холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради ва организмдаги озуқа балансини ушлаб туради. Парҳез қилувчилар қатиқ ёрдамида оқсиллар, витаминлар ва минераллардан баҳраманд бўлади.

7. Очлик ва ташналикка барҳам беради

Қатиқ нафақат очликни, балки ташналикни ҳам қондиради.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичиш учун 7 та сабаб