Деярли бир аср илгари журналист Напалеон Ҳилл Американинг энг бадавлат ва омадли ишбилармонлари томонидан қўлланувчи стратегияларини кашф қилиш миссиясига отланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
У 20 йил давомида 500дан зиёд миллионер ҳаётини ўрганиб чиқди, унинг тадқиқотлари 1937 йилда тугалланиб, "Ўйланг ва бойинг" бестселлерида ўз ифодасини топди.
Ҳиллнинг сўзларига кўра, севги-муҳаббат ва романтика омад ва бойликни белгилаб берувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Бу ҳис-туйғулар эркакларни юқори чўққилар сари чорлайди.
"Карьерадаги энг муҳим танлов кимга уйланишингга боғлиқ", - дейди Facebook тармоғининг бош операцион директори Шерил Сандберг.
Кўпчилик бу фикрни қўллаб-қувватлайди, жумладан Кэтрин Элфорд ҳам: "Агар мен бошқа турмуш ўртоқ танлаганимда ҳаётим мутлақо бошқача бўларди..."
Бу омил катта аҳамиятга эга. Тадқиқотлар ҳам бундай фикрларни қўллаб-қувватлайди. Сент-Луисдаги Вашингтон университети олимлари Бриттани Соломон ва Жошуа Жексон ўтказган тадқиқот ҳам инсофли ва фаросатли турмуш ўртоқ маошнинг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлишини таъкидлашган.
Бундай ёр ўз жуфтининг карьерага катта эътибор қаратишига имкон яратади. Бундан ташқари, уларда ўз турмушидан мамнунлик ҳисси сезилади. Тадқиқотчилар уйда стресс ва драманинг йўқлиги ҳамда қулай шароит ишдаги руҳий ва жисмоний фаолликка олиб келишини таъкидлашади.
Ҳилл фалсафасининг муайян қисми эскирган бўлса-да, унинг мустаҳкам муносабатлар бойлик ва фаровонликка етаклашига доир фикрлари ҳануз ўз исботини топмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди