Бедананинг тухум, гўшт (бедана-бройлер) йўналишидаги ҳамда жангари, декоратив, рангдор зотлари бор. Унинг “япон” зоти анча сермаҳсул бўлиб, йилига ўртача 300 дона тухум беради. Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан A, PP, B1, B2 витаминлари ва минерал моддалар таркиби бўйича юқори кўрсаткичга эга, деб хабар қилади Кун.уз сайти.
Соф ва табиий ҳисобланадиган бедана тухумлари Японияда ҳам машҳур бўлиб, у парҳез таом сифатида қадрланади. Жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талабнинг ортиб бораётгани юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очиши шубҳасиз.
Бедананинг турлари жуда кўп бўлиб, “фараон” зоти юқори сифатли гўшт билан, “Эстония” зоти кўп тухум бериши ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос таъми билан ажралиб туради. “Британия қора” зоти ўзига хос патлар рангига эга бўлиб, тирик вазнининг оғирлиги 210 граммни ташкил этади. Бундан ташқари, “Америка альбинос" бройлерлари, “Англия оқ” зоти, “Маньчжур тилла ранги”, “смокинг”, “мармар ранг”, “Австралия сариқ-жигар ранг” зотлари ҳам мавжуд.
Қадимги Шарқ табобатида ҳам бедана гўшти ва тухуми табиий дори-дармон сифатида кадрланган. Хусусан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, камқонлик, мигрень, бронхиал астма, асаб тизимидаги бузилишлар, қон босимининг ошиши, қандли диабет, астма сингари кўплаб касалликларни даволашда фойдаланилади. Нурланиш касаллигида бедана тухуми радионуклидларни организмдан чиқариш хусусиятига эга. Косметологлар унинг таркибидаги трамизинни юз рангини тиниқлаштиришда қўллашади. Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сирасига киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди