14:10 / 28.12.2016
11 994

Ажинлар ва тери қаришига қарши курашувчи ёғлар

Ажинлар ва тери қаришига қарши курашувчи ёғлар

Ажинлар ва тери қаришига қарши курашда барча воситалар ҳам бирдек яхши, фақат уларнинг хавфсиз эканлиги муҳим шарт ҳисобланади. Шунинг учун сизга табиий ва синовдан ўтган воситаларни танлашни тавсия этамиз. Масалан, табиий ёғлар.

Маврак (шалфей) ёғи

Бу тери гўзаллиги ва соғломлигини сақлаш учун энг яхши воситадир. У мимика билан боғлиқ нозик ажинлардан қутулиш учун тавсия этилади. Маврак ёғи намлантирувчи крем билан бирга қўлланганда яхшироқ самара беради. Бу ёғ антисептик ва антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, теридаги тешикчаларни кичрайтиради.

Сандал ёғи

Қуруқ ва пўст ташлаётган терини ажойиб тарзда юмшатади. Юздаги мимика билан боғлиқ, айниқса кўз бурчакларидаги ажинларни ҳайратланарли даражада текислайди. Сандал ёғи терига силлиқ кўриниш бериб, унинг эластиклигини оширади. Бундан ташқари, у ёғ безларининг ишлашини нормаллаштиради.

Узум данаги ёғи

Таркибида тери қаришини секинлаштирувчи Э витамини кўп миқдорда мавжуд. Бу ёғ терининг шикастланган юзасини қайта тиклаш, яллиғланишнинг олдини олиш ва антисептик хусусиятларга эга.

Мирра ёғи

Антибактериал ва замбуруғнинг олдини олувчи жиҳатларга эга. Шунингдек, терини таранглаштириб, ажинларнинг йўқолишига хизмат қилади. Бу ёғдан фойдаланиш тери ҳолатининг яхшиланиб, келгусида шикастланиши олдини олади.

Ёронгул (геран) ёғи

Терининг ҳар қандай тури учун мос келади. У қон айланишини яхшилайди, тери эластиклигини ошириб, унда намликни сақлаб туришга ёрдам беради. Ёронгул ёғини намлантирувчи кремга ҳам қўшиш мумкин.

Юқорида санаб ўтилган барча ёғлар тери ҳолатини бир неча карра яхшилайди. Фақат уларни қўллашда эҳтиёт бўлишни тавсия этамиз. Эфир ёғлари аллергия чақириши мумкин. Шунингдек, уларни шундайлигича эмас, асос бўлувчи ёғ билан аралаштириб (масалан, узум данаклари ёғи билан) қўллаш керак.

Ёшлик сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ажинлар ва тери қаришига қарши курашувчи ёғлар