21:32 / 28.12.2016
27 006

Гўзалликни бузиб кўрсатувчи соч турмаклари

Гўзалликни бузиб кўрсатувчи соч турмаклари

Баъзилар, мос тушадими, йўқми, ҳар хил услубдаги либослар ва соч турмакларини ўзларида синаб кўраверади. Шундай соч турмаклари ҳам бўладики, мутлақо ҳеч кимга тўғри келмайди. Қуйида бундай омадсиз соч турмаклари ва уларнинг сабаблари тўғрисида айтмоқчимиз.

Йирик жингалак сочлар

Тўлқинли жингалак сочлар – классика ҳисобланади, лекин жингалак сочлар ҳаммани ҳам гўзаллик маликаси қилиб кўрсатавермайди.

Нотабиий сариқ соч

Минг афсуски, сариқ сочлар – фақат сариқ сочли бўлиб туғилганларгагина ярашади. Сунъий сариқ соч гўзал қизларни оддий ва кўримсиз қизларга айлантиради.

Текис ва қалин чёлка

Текис ва қалин чёлка қиёфангизни қўпол ва эскича қилиб кўрсатади, зеро бундан анча йиллар муқаддам шундай соч турмакларида юришган.

Тўғри фарқ очиш

Келаётган мавсумда урф бўлишига қарамасдан, соч фарқини тўғри очиш жуда оддий кўрсатади. Соч фарқини қийшиқ қилиб, чап томондан очилса, қиёфани жозибалироқ кўрсатади.

Ёрқин «патлар»

Қалин чёлкалар каби бундай соч турмаклари ҳам аллақачон ўзининг оммабоплигини йўқотган бўлиб, жуда гўзал қизларни оддий ва кўримсиз қизларга айлантиради.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзалликни бузиб кўрсатувчи соч турмаклари